Шароф Рашидов (1917-1983)

Атоқли партия ва давлат арбоби Шароф Рашидов ёзувчи сифатида ҳам машҳурдир. У ўз халқига ва адабиётига холис хизмат қилишга интилиб, яхши ният билан ижод Этган: турли жанрларда бадиий асарлар яратган.
Шароф Рашидов шоир ва журналист, адабий танқидчи ва адабиётшунос, ҳозиржавоб публицист ва яхши носир сифатида адабиётимизда ўз ўрни, мавқеига эга.
Адабий танқидчилик ва адабиётшуносликда Шароф Рашидов ижодини ёритиш бўйича муайян ишлар қилинган ҳамда адиб ижодининг кўпгина қирралари очиб берилган. “Шароф Рашидов, – деб ёзган эди Николай Тихонов, – халқ ҳаёти манзараларини кенг миқёсда тасвирлаш талантига эгадир… Унинг турмушни яхши билиш фазилатга ўз ўлкаси кўркам ёки шиддатли табиатининг ранго-ранг манзараларини тасвирлай олиш маҳорати қўшилади… Унинг услуби пухта, шу билан бирга ҳаётий тафсилотларга бойдир. Унинг қаҳрамонлари ҳаёт оқимидан олинган, улар кенг китобхонлар оммасига муҳим муаммоларни ҳал етувчи замондошлар сифатида қадрдондир”.
Ҳа, тўғри, тан олиш керак: адиб ҳаёт бўлган йилларда адабий танқидчиликда унинг асарларини ортиқча мақташ, кўкларга кўтариб таърифлаш майллари ҳам мавжуд еди. Лекин, бундан ўша даврда Шароф Рашидов асарлари ҳақида танқидий фикр билдириш мумкин эмас эди, унинг асарлари танқиддан холи эди, деган хулоса чиқармаслик керак. Чунки, баъзи мақолаларда адиб асарларининг ютуқлари билан бирга, нуқсонлари ҳам қайд этилгани маълум.
Ҳақиқатдан ҳам, ёзувчи ижодига шахсга сиғиниш ва турғунлик даврининг бехосият тамғаси босилган. Шунга кўра баъзан унинг асарларида, хусусан қисса ва романларида замонасозлик билан боғлиқ бўлган қусурлар: воқелигимизни бўяб-безаб, пардозлаб тасвирлаш ҳоллари ҳам учрайди. Шунингдек, баъзан, бадиий маҳорат етишмаслиги, баёнчиликка берилиш сезилади. Бироқ, бундан қатъи назар, Шароф Рашидов асарларида инсонпарварлик, ватанпарварлик, қаҳрамонлик, меҳнацеварлик, дўстлик, биродарлик сингари эзгу, ҳаётбахш ғоялар бўртиб туради. Ана шунинг учун ҳам Шароф Рашидов асарларининг ўзига хос тарбиявий-естетик қиммати катта деб дадил айтиш мумкин.
Шароф Рашидов 1917 йилда Жиззах шаҳрида камбағал деҳқон оиласида туғилган. Самарқанд Давлат университетида таълим олган (1937-1941). Шундан сўнг 1941-1942 йилларда армия хизматида бўлиб, фашист босқинчиларига қарши жанг қилган. Жангда ярадор бўлиб, Ўзбекистонга қайтиб келгач, 194201944 йилларда “Ленин йўли” газетасига муҳаррирлик қилган. Кейинчалик Самарқанд вилоят фирқа қўмитасининг котиби (1944-1947), “Қизил Ўзбекистон” газетасининг масъул муҳаррири (1947-1949), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси (1949-1950) бўлиб ишлаган. Шароф Рашидов 1950 йилда Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Раёсатига Раис қилиб сайланади ва 1959 йилгача шу масъул лавозимда хизмат қилади. 1959-1983 йилларда эса собиқ Ўзкомпартия Марказий қўмитасининг биринчи котиби бўлиб ишлайди.

Шароф Рашидов бир неча бор орден ва медаллар билан мукофотланган. Унга икки marta меҳнат Қаҳрамони унвони берилган.
Шароф Рашидов 30-йилларнинг охирларида адабиётга кириб келди ва 1945 йилгача, асосан, шоир сифатида ижод қилди. Унинг шеърлари бадиий жиҳатдан бўшроқ бўлса-да, улар ўз мавзуининг долзарблиги ва ғоявий ниятининг аниқлиги билан эътиборлидир.
Ватан урушидан кейинги даврда Шароф Рашидов ижоди жанр ранг-баранглиги жиҳаридан ҳам бойиб борди. 40-йилларнинг охирларига келиб у адабий танқидчи – адабиётшунос сифатида ҳам шаклланди. Мунаққид ўз мақолаларида адабиётимизда эришилган ютуқ ва тажрибаларни умумлаштирди, сўз санъатининг ғоявий-соғлом, бадиий-етук бўлиши учун изчил кураш олиб борди.
Шароф Рашидов адабий танқид соҳасида ҳам йил сайин ўсиб борди. Унинг “Ҳаёт ва адабиётда янгиликлар”, “Бадиий ва ғоявий юксаклик учун”, “Юксак идеаллар йўлида”, “Қалб даъвати билан”, “Замонавийлик – адабиёт ва санъатнинг қалби”, “Биродарлар орасида биродар” каби илмий-назарий мақолалари ўз даврида кўпcиҳликка манзур бўлган еди. Чунки, уларда ҳозирги замон адабиётининг ўзига хос хусусиятлари, адабиёт тараққиётининг ҳаётбахш манбалари, ғоявийлик, халқчиллик, замонавийлик, адабий алоқа ва адабий таъсир ҳақида қизиқарли фикрлар баён етилган.
Шароф Рашидовнинг адабий танқид соҳасидаги фаолияти унинг публицистика бобидаги изланишлари билан чамбарчас боғлиқдир. Адиб публицистикасида тарбиявий-маърифий аҳамияти зўр бўлган бадиий умумлашмалар, фалсафий фикрлар кўп. Ёзувчининг “Жаҳл емас, ақл билан, ҳасад емас, ҳавас билан бир-биримизга бахт ва омад тилаб ишлайлик” сингари ҳикматли сўзлари бугунги мураккаб, тўлқинли кунларда ҳам ўз аҳамиятини тўла сақлаб келмоқда. Бу ҳикмат донишманд адибнинг келажак авлодларга насиҳати-васияти сифатида акссадо беради.
Шароф Рашидов публицистикасига хос асосий хусусият шундаки, у ўз мақолаларида ер юзидаги барча халқларни қизиқтирадиган муҳим масалалар тўғрисида, тинчлик, дўстлик, адолат, инсонпарварлик, бахт-саодат, порлоқ истиқбол ҳақида ёзади. Ёзганда ҳам таъсирли қилиб ёзади. “Тарих ҳукми” (1949), “Дўстлик байроғи” (1967) китобларида бу хусусият очиқ кўринади.
Шароф Рашидов публицистикасида халқлар дўстлиги, байналмилаллик мавзулари аниқ жаранглаб туради. Халқлар ва миллатлар ўртасидаги дўстликни куйлаш ҳамда унинг жамият ривожидаги буюк ўрнини очиб бериш адиб асарларининг асосий ғоявий мазмунини ташкил этади.

Ёзувчи халқларимиз ҳаётидан халқлар дўстлигининг куч-қудратини намойиш этувчи характерли фактларни топа олган ва уларни таъсирли қилиб ифодалай билган.
Шароф Рашидов ижодида қисса ва роман жанрлари салмоқли ўрин егаллайди. Адиб қаламига мансуб бўлган “Ғолиблар” (1951), “Кашмир қўшиғи” (1957), “Бўрондан кучли” (1958), “Қудратли тўлқин” (1964), “Дил амри” (1982) каби қисса ва романлар, ҳеч шубҳасиз, ҳозирги замон ўзбек адабиёти тарихида сезиларли из қолдирган.
Адиб қиссалари орасида, айниқса, “Кашмир қўшиғи” асари ажралиб туради. “Кашмир қўшиғи” романтик асар. У Кашмир халқининг севги ва вафодорлик ҳақидаги достони мундарижаси асосида ёзилган. Қиссада муаллиф халқ оғзаки ижодидан самарали фойдаланиш билан бирга, М.Горкийнинг “Изергил кампир”, “Челкаш”, “Бўрон қуши қўшиғи”, “Лочин қуши қўшиғи”, “Қиз ва ўлим” каби романтик асарларидаги рамзий образ яратиш усулларидан ижодий озуқланган.
Қиссада Кашмир халқининг ўз озодлиги учун ёзувчиларга, чет эллик босқинчиларга қарши олиб борган адолатли кураши ва улар устидан қозонган ғалабаси поетик ертак шаклида, рамзий образлар воситасида усталик билан ифодаланган. Асар Кашмир халқига муҳаббат руҳи билан суғорилган. Қиссадаги рамзий ижобий образлар – Наргиз, Атиргул, Лола, Бамбур сингари гуллар ва асаларилар Кашмир халқининг тимсоли бўлиб, ёзувчи бу образлар воситасида халқнинг кураши ва ғалабасини лирик шаклда тасвирлаб берган. Қиссада Бўрон ва Хурод каби рамзий салбий образлар орқали эса маҳаллий ҳукмронлар ва чет эл босқинчилари фош этилган. Адиб ижобий ва салбий образлар ўртасидаги курашни акс еттириш орқали ҳаёт ҳақиқатини ечиб берган. “Ҳаёт курашсиз бўлмайди. Одамлар курашадилар. Қушлар курашадилар, Гуллар курашадилар. Ғалаба фақат кураш билан қўлга киради”, деган ғояни олға суради.
Қиссада тасвирланишича, ерта баҳорнинг тўнғич гули гўзал Наргиз ўз боғида тинч ҳаёт гаштини суриб, олижаноб севгини мадҳ этувчи қўшиқ тинглаб турган бир пайтда боққа Бўрон бостириб киради. Гул ва кўкатларни қаҳратон совуқ ўз гирдобига тортиб, уларни сўлдирмоқчи, ўзига тобе қилиб олмоқчи бўлади. Лекин гулларни таслим қилдиришга Бўроннинг кучи етмайди. Бўрон Хорудни ёрдамга чақиради. Хоруд келиб гуллар боғини вайрон қилади, саҳрога айлантиради. Бироқ Хоруд ҳам қанчалик ёвузлик қилмасин, барибир Наргиз ва унинг дугоналарини (гулларни) ўзига бутунлай бўйсундириб ололмайди. Қисса охирида Наргизнинг севгилиси – асалариларнинг шоҳи паҳлавон Бамбур ўз дўстлари билан гулларга ёрдамга етиб келади. Бўрон ва Хорудни боғдан ҳайдаб, гулларга қайтадан ҳаёт бағишлайди. Натижада Наргиз бошлиқ гуллар аста-секин бош кўтариб, яна очила бошлайдилар. Шундай қилиб, беозор гуллар асаларилар билан бирга, Хоруд ва Бўрон сингари даҳшатли кучлар устидан ғалаба қозонадилар. Дўстлик ва бирлик гулларни буюк зафарга олиб келади. Бинобарин, қиссада дўстлик ва бирлик улуғланган:

Агар бирлашсак, дўстлар
Ҳар қанча ёв қочади.
Тўғри, кичик юлдузлар
Бирлашиб, нур сочади.

“Кашмир қўшиғи” қиссаси Хотима ва Муқаддимадан ташқари етти бобдан иборат. Ҳар бир бобда алоҳида-алоҳида воқеалар тасвирланса, улар ўзаро бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ. Демак, қиссада яхлут сюжет мавжуд. Наргиз билан Бамбурнинг пок севгиси, уларнинг Бўрон ва Хоруд каби ёвуз кучларга қарши кураши, Хоруд ва Бўроннинг кирдикорлари, асалариларнинг душманларга берган зарбаси ва шу каби воқеалар тасвири жараёнида асар сюжети ўса боради. Қиссада зиддият кескинлашган сари сюжет ривожлана боради.
Қиссада бадиий тасвир воситаларидан усталик билан фойдаланилган. Масалан, бош қаҳрамон Наргизнинг портрети моҳирона чизилган: “Мана, у оқ шоҳи кўйлаги устидан зангори бахмал нимчасини кийиб олган, бога эса очилган гулнинг барча гўзаллигини акс еттирувчи кичкина, шинам ва оппоққина дурра ўраган. Қулоқларига ендигина очилган гулдан исирға тақиб, ясаниб, ёшлик ва гўзаллик севинчлари, орзу-умидларига маст бўлиб, гуллар боғида товланиб турибди”. Адиб Наргиз портретини шу қадар ёқимли ва жозибали қилиб чизганки, натижада у чиндан ҳам ҳаёт ва гўзаллик тимсоли сифатида намоён бўлади. Бўрон ва Хоруд портретлари еса Наргиз қиёфасига қарама-қаши ҳолда ажал келтирувчи жирканч ўлат рамзи бўлиб қолган.
“Кашмир қўшиғи” қиссасининг тили гўзал, жозибали, лирик тилдир. Унда ўзига хос ва гўзал, ёқимли ва сермазмун лирик парчалар кўп бўлганидек, ажойиб ўхшатиш, сифатлаш, жонлантириш, муболаға каби тасвирий воситалар ҳам кўзга тез-тез ташланиб туради. Ана шунинг учун ҳам мазкур қисса шеърий насрга ўхшайди. Мирзо Турсунзода бу қиссага ҳақли равишда юқори баҳо бериб, “Мен Шароф Рашидовнинг “Kashmir қўшиғи” ни тожик тилига таржима қилганим билан бахтиёрман. Бу асар ўзининг самимияти ва шоирона маҳорати билан мени мафтун етди. Мен унда Кашмирнинг шўх оқар дарёларини, чўққилари оппоқ қор билан қопланган тоғларини ҳамда ёрқин келжакани орзу-армон қилувчи халқнинг беғубор қалбини кўрдим. Қўшиқнинг ярми шеър билан ёзилган. Бу латиф, содда шеърлар тожик тилида осонгина чиқа қолди”, – деб ёзган еди.
“Кашмир қўшиғи” нинг 56 халқ тилига таржима қилинганлиги ҳам бу асарнинг юксак савияда ёзилганлигидан далолатдир.
“Кашмир қўшиғи” қиссаси романтик тасвир усулида ёзилган бўлса, “Ғолиблар”, “Бўрондан кучли”, “Қудратли тўлқин” романлари реализм талаблари асосида яратилган. Маълумки, Шароф Рашидов 1951 йилда ўзбек халқининг Ватан урушидан кейинги дастлабки даврда чўлларга сув чиқариш, янги ерлар очиш учун олиб борган қаҳрамонона кураши ҳақида “Ғолиблар” қиссасини яратган еди. Ёзувчи кейинчалик узоқ йиллар давомида бу қиссани қайтадан жиддий ишлади. Натижада 1972 йилда янги роман “Ғолиблар” юзага келди. “Ғолиблар” романида деҳқонларимизнинг асрлар давомида сувсизликдан қақраб ётган ерларга оби ҳаёт чиқаришлари, чўлни боғу бўстонга айлантириш йўлидаги фидокорона меҳнатлари ҳикоя қилинган. Асарда тоғ этагига жойлашган Олтинсой қишлоғининг манзаралари, Олтинсойликларнинг ҳаёти, меҳнати, орзу-истаклари, уларнинг ўз қишлоқларига сув келтириш соҳасидаги фидокорликлари ҳаққоний тасвирланган.
Романда Ойқиз, Олимжон, Умрзоқ ота, Жўрабоев, Смирнов каби ранг-баранг образлар яратилган. Асарнинг бош қаҳрамони Ойқиз меҳнацевар, ташаббускор, ташкилотчи, жонкуяр қиз. У қишлоқ Советининг раиси сифатида Олтинсойликларнинг сувсизликка қарши курашига бош-қош бўлади. Ойқиз тиниб-тинчимас қиз. У бекорга ўтира олмайди. Доимо яратиш, меҳнат қилиш иштиёқи билан ёнади. Шу сабабли Ойқиз изланади, олға интилади, янги-янги ташаббуслар билан чиқади. Ойқиз тезкорлик ва давр талабларига ҳозиржавоблик билан дадил ҳаракат қилади. У қийинчилик ва тўсиқлардан қўрқмайди. Охир-оқибатда Ойқиз ғалаба қилади. Ойқизнинг ғалабаси самарали меҳнат ва беғубор ёшликнинг, ақл ва идрокнинг зафари сифатида кўтаринки руҳ билан тасвирланган.
Шундай қилиб, “Ғолиблар” романи кишиларимизнинг самарали меҳнатини улуғлаш, меҳнат завқини, меҳнат шавқини куйлаш руҳи билан суғорилган. Меҳнат бахт ва роҳат манбаидир, деган ғоя асар сюжети бўйлаб қизил ип бўлиб ўтади. Роман қаҳрамонлари меҳнат қилиб роҳатланадилар, меҳнатдан завқ, маънавий озуқа оладилар. Масалан, Ойқиз, Олимжон, Бекбўта, Сувонқул бошлиқ қишлоқ аҳли булоқларнинг кўзини очиш, канал қазиш, тўғон қуриш, янги ерга екин екиб, пахтадан юқори ҳосил олиш соҳасида қувониб, кўтаринки руҳ билан фидокорона меҳнат қиладилар.
Романда Умрзоқ ота, Ҳалим бобо сингари қарияларимизнинг меҳнацеварлиги, жамоа ва давлат мулки учун жонкуярликлари ҳам самимият билан акс еттирилган. Бевақт ёққан дўл ёш ғўзаларни хавф остида қолдирганда Умрзоқ ота ўз фарзанди ҳақида қандай қайғурса, ғўзалар тақдирига ҳам шунчалик куюнади, елиб-югуриб ғўзаларни офатдан сақлаб қолиш учун чора излайди. Шунга қарамай, дўл ёғиши натижасида деҳқончиликка катта зиён етади. Умрзоқ ота еса ана шу зарарни қоплаш учун ҳукумат томонидан берилган суғурта пулини олишдан воз кечиб, ўзининг давлатимизга бўлган муҳаббатини амалда намойиш етади.
Роман тил жиҳатдан ҳам пухта ишланган. Асарда оҳори тўкилмаган сифатлашлар, янги ўхшатишлар, жонлантиришлар, сермазмун ва чиройли жумлалар кўп. Романда “дунёнинг тўрт томони бор, уч томони ёпилганда ҳам бир томони албатта очиқ туради”, “Халқ истаса, тоғни талқон қилади”, “Узун гапнинг маъноси ҳамиша калта бўлади”, “Тутунсиз ўтин йўқ, хатосиз одам”, “Тил – дил калитидир”, “Чиройли сўз – киши қалбига ўт ёқади”, “Оила – бахт йўли демакдир”, “Агар шахсий ҳаётинг бўлмаса – бахтли бўлолмайсан”, “Вақт ўтди – бахт кетди”, “Дўстлар билан қилсанг меҳнат, дилинг шердек кучга тўлар” каби халқ мақол ва иборалари, ҳикматли жумлалар кўзга ташланиб туради. Романда юзаки тасвирлар, замонасозлик аломатлари ҳам кўзга ташланиб туради. Романда юзаки тасвирлар, замонасозлик аломатлари ҳам кўзга ташланади. Баъзи образларнинг хатти-ҳаракатлари етарли даражада асосланмагани сезилади. “Ғолиблар” асарининг давоми (дилогоянинг иккинчи китоби) сифатида майдонга келган “Бўрондан кучли” романида ўзбек колхозчи деҳқонларнинг қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш, янги ерларга чигит екиб мамлакатларга мўл пахта ҳосили етказиб бериш ва янги обод қишлоқлар яратиш соҳасидаги фидокорона меҳнатлари образлари тарзда тасвирланган.
Романнинг асосий қаҳрамони меҳнаткаш халқ оммаси бўлиб, асар халқ кучини улуғлаш, халқ кучига ишонч, халққа садоқат ва муҳаббат ғоялари билан қондириб суғорилган. Романда халқ қудрати бўронлардан ҳам кучли екани ҳаққоний тарзда кўрсатилган. Адиб халқни ҳар нарсага қодир, ҳар нарсага моҳир, ҳар нарсадан ўткир куч сифатида тасвирлар екан, Умрзоқ ота тилидан: “Бўрон кучли, аммо деҳқонлар ундан ҳам кучли… Бўрон режаларимизни бузолмайди, тақдиримиз ҳам бўроннинг қўлида эмас. Ҳамма нарса меҳнатимизга боғлиқ”, дейди.
Ёзувчи романда қишлоқ ҳаётини тасвирлаб, халқ образини яратар екан, ҳаётдаги ижобий томонларни, ижобий образларни кўрсатиш билан чегараланмайди. Балки, колхоз раиси Қодиров, райижроком раиси Султонов, обком котиби Абдуллаев, колхоз ҳосилот советининг раиси Алиқул, муҳбир Ўткир, бригада бошлиғи Мулла Сулаймон, жиноятчи Ғофир, енгил табиатли қиз Назокат каби салбий типларни яратади. Ёзувчи салбий образлар яратишда ҳам ҳаёт ҳақиқатига қаттиқ риоя қилган. Бу ҳол асарнинг ҳаётийлигини оширган. Мисол учун Ойқиз образига қарама-қарши қўйиб яратилган Султонов образини олайлик. Султонов мансабпараст, маишатпараст, мақтанчоқ, кўпчиликдан ажралиб қолган сохта раҳбарнинг типик образидир. Султонов бир амаллаб (обком котиб Абдуллаев каби ҳомийлари ёрдамида) райижроком раиси мансабига кўтарилиб олгач, халққа, жамиятга хизмат қилиш кераклигини унутиб қўяди. Чунки унинг раҳбарлик лавозимига ўтириб олишдан асосий мақсади халққа хизмат қилиш эмас, балки ўз ҳузур-ҳаловатини, шахсий манфаатини кўзлаб ҳаракат қилиш эди, шунга кўра у, биринчи навбатда, ўз ҳовли-жойини башинг қилиб олади. Қишлоққа чиққанида ҳам халқ ишига кўмак бериш, жамоа хўжалигини мустаҳкамлаши эмас, балки яхши дам олишни, маишат қилишни, кўнгил очишни асосий мақсад қилиб олади.

Султонов дабдабани, баландпарвозликни, буйруқ беришни яхши кўради. Ишим кўп дейди-ю, иш қилмайди. Аксинча Ойқиз каби соф виждонли кишиларнинг ишига ҳалақит беради, уларга қарши туҳмат, бўҳтонлар уюштиради, фисқу фасодлар тарқатади. Бу йўлда лаганбардор мухбир Ўткирни ҳам ишга солади. Султонов ўз устози ва ҳомийси Абдуллаев каби вазиятга қараб товланадиган киши (масалан, у “дўппи тор келиб қолганда” ўзининг қадрдони, жамоа хўжалиги раиси Қодировни ҳам қабул қилмайди, ундан юз ўгиради). Бироқ Султонов қанчалик ҳийлакор бўлмасин, барибир асар воқеалари ечимида мағлуб бўлиб, халқ нафратига дучор бўлади.
“Бўрондан кучли” романи бадиий жиҳатдан ҳам анча мукаммал. Жумладан, асар тили майин ва илиқ лиризм билан суғорилган. Шунингдек, халқ мақоллари, иборалари ва образли сўзлар билан безатилган. Бундан ташқари, ёзувчи ҳикматли сўз ва халқ мақоллари даражасида турувчи афоризмли жумлалар ҳам тузиб, асар тилини бойитган. “Колхозчи раис – сувсиз балиқ”, “Қўриқ ва бўз ерлар – ҳосил хазинаси”, “Ёмон одат – юқумли касал”, “Ифлос қўл билан отилган балчиқ тоза кишига асло юқмайди”, “Ёлғиз бўлгач, дарахт ҳам ўса олмайди”, “Ёлғиз кишининг ўзи ҳам бахциз бўлади, бировга ҳам бахт бермайди”, “Меҳнат қилсанг ҳурмат топасан, бахтинг очилади”, “Бахт қидирибсанми, уни фақат меҳнатдан топасан” каби жумлалар фикримизнинг далилидир.
Шароф Рашидовнинг “Қудратли тўлқин” асарида ҳам озод меҳнат ва меҳнаткаш инсон образи биринчи ўринга қўйиб акс еттирилган. Бу романда енг гўзал нарса инсон меҳнатидир, деган ғоя асарнинг умумий руҳига сингдириб юборилган. Ижтимоий меҳнатнинг инсонни тарбиялаб вояга етказиши, меҳнат нашидаси, унинг улкан сафарбарлик кучи, тарбиявий аҳамияти ҳаққоний акс еттирилган. “Қудратли тўлқин” романининг асосий қаҳрамони қудратли халқдир. Унда халқимизнинг Ватан уруши давридаги ҳаёти, унинг жангдаги қаҳрамонлиги, хусусан, Ғалаба Геси қурилишидаги мислсиз матонати жўшқин руҳ билан ҳикоя қилинган.
Маълумки, Шароф Рашидов “Ғолиблар” ва “Бўрондан кучли” асарида асосан деҳқонлар ва қишлоқ зиёлилари ҳаётини ёритган бўлса, “Қудратли тўлқин” романида еса асосий қаҳрамон қилиб ишчилар синфини – қурувчилар оммасини танлаган. Асарда қурувчи ёшлар образи салмоқли ўрин егаллайди.
Ёзувчи романнинг бош қаҳрамони Пўлат образи орқали янги замон ёш авлодининг шаклланиш жараёнини, унинг инсоний фазилатларини, олижаноб хислатларини, меҳнатда тобланиб, жамоа ёрдамида ўсиб, улғайишини кўрсатиб берган.
Пўлат ўнинчи синфни битиришга тайёрланар экан, имтиҳонлардан тезроқ ўтиш, тезроқ фронтга бориб, отаси – жангчи Ҳайдар Содиқов билан ёнма-ён туриб, фашист босқинчиларига қарши жанг қилиш ва қаҳрамонлик кўрсатиш орзуси билан ёнади. Бироқ тиббий комиссия Пўлатни ҳарбий хизматга яроқсиз деб топади. Унинг фронтга кетиш учун елиб-югуришлари фойда бермайди. Бундан Пўлат руҳан езилади, ҳатто бир зум тушкунликка ҳам тушади. У фронтга кетишнинг ҳеч иложини тополмагач, дўсти Анварнинг маслаҳатига кўра, уруш давридаги енг муҳим халқ қурилиши – Ғалаба Гесига бориб ишламоқчи бўлади. Лекин раённинг қурилишдаги вакили – ғаразгўй Тўрахонов Пўлатнинг бу орзусини ҳам йўққа чиқаради. Шундан сўнг давлат хўжалиги директори Шермат Қосимов Пўлатни ўз хўжалигига ишга таклиф қилади. Пўлат давлат хўжалигининг қурувчилар бригадасида бетончи бўлиб ишлайди. Дастлабки чиниқиш имтиҳонидан ўтади, унда жамоатчилик кўникмаси шакллна бошлайди. Воқеа давомида буюк ғалабага кўпроқ ҳисса қўшиш иштиёқи билан ёнган Пўлат Ғалаба Геси қурилишига ишга боради. Лекин Пўлат ҳали шахсий қаҳрамонлик кўрсатиш ва шуҳрат қозониш истагидан бутунлай озод бўлмаган эди. Мана шунинг учун ҳам у бир қатор камчиликларга йўл қўяди, адашади. Натижада ҳам иш унумига, ҳам ўз соғлиғига зарар етказади. Тўрахоновнинг бир оғиз дўқи билан қурилишни ташлаб, жўнаб қолади. Лекин йўлда уни виждон азоби қийнайди ва у ўз характеридаги ўжарликни енгиб, яна қурилишга қайтади. Қурилишда у тажрибали, фидойи ишчилар тарбиясида онлй, интизомли ва бардошли кишига, янги замон одамига айланади.
Кўринадики, ёзувчи Пўлат характерининг шаклланиш жараёнини тасвирлар екан, уни ҳамма нарсага бир қарашда тушунадиган, камчиликсиз, ўз фаолиятида ҳеч қандай нуқсонга йўл қўймайдиган баркамол kishi сифатида тасвирламайди, балки уни жонли инсон сифатида гавдалантиради.
“Қудратли тўлқин” романида Акрамхон Тўрахонов образи муҳим ўрин тутади. Ёзувчи Тўрахонов образи орқали ўз шахсий манфаати йўлида ҳар қандай қийинчиликларга бардош бера оладиган, чидамли, ишбилармон, шу билан бирга, ҳийлакор, кўзбўямачи, мансабпараст, “қизил сўзли” шахсни фош қилган. Тўрахонов ҳаётда маълум бир мавқега ега бўлгунига қадар чидам билан ўқийди ва жуда қаттиқ ишлайди, хусусан, ўзини яхши кўрсатиш учун кучини аямайди. Шунинг учун ҳам Тўрахонов мансаб зинапояларидан жуда тез кўтарилади: ўқитувчиликдан илмий мудир, илмир мудирликдан дирекор, ундан rayon ер ишлари бўлимининг бошлиғи, кейин еса ГЕС қурилишидаги район вакили қилиб тайинланади. Ҳамма жойда иш кўрсатиб, ниҳоят, район ижроия қўмиаси раиси даражасигача кўтарилади.
Тўрахоновнинг ҳақиқий башараси, амалпарастлиги, худбинлиги, ичи қоралиги анча вақтгача билинмайди. Тўрахоновнинг феъл-атвори унинг Пўлатга бўлган муносабатида аста-секин очила боради. Тўрахонов катта қобилият егаси, нотиқ, ишбилармон бўлс-да, асар охирида мағлубиятга учрайди. Чунки, у шахсиятпараст, ғаразгўй, худбин шахс. Зотан, ёзувчи Тўрахонов тақдири мисолида раҳбар қанчалик қобилиятли, қанчалик ишбилармон бўлмасин, агар у ўз тақдирини халқ тақдири билан боғламаса, манманлик ва шахсиятпарастликка берилиб кеца, барибир мағлубиятга учрайди, деган ғояни олға суради.
Романда Баҳор, Анварм Ҳайри, Рустам, Никитин, Ҳайдар, Содиқов, Ҳокмат образлари ҳам жонли, ишонарли қилиб кўрсатилган.
“Қудратли тўлқин” романида воқеа Пўлат ва Тўрахоновнинг фронтга жўнаши билан тугайди.
Шароф Рашидовнинг сўнгги асари “Дил амри” да ҳам Ватан уруши давридаги ҳаёт акс еттирилган. Бироқ, “Қудратли тўлқин” да front орқасидаги ҳаёт, меҳнат жабҳаси кўрсатилган бўлса, “Дил амри” қиссасида бевосита фронт воқеалари, жанг манзаралари ёритилган. Романда Ўзбекистон ва унинг кишилари ҳаёти тасвир объекти қилиб олинган бўлса, қиссада Марказий Россиянинг Березовка қишлғида бўлиб ўтган воқелар ҳикоя қилинади. Шуниси муҳимки, ёзувчи Березовка қишлоғидаги ҳаётни мамлкатнинг уруш давридаги умумумий ҳаёти билан узвий боғлиқ ҳолда акс еттиради. Шунга кўра, асарда Березовкага бўлган муҳаббат Россияга бўлган муҳаббатнинг рамзи сифатида акс садо беради. Қисса Россиянинг уруш давридаги ҳаёти ҳақида тўғри тасаввур беради.
“Дил мри” асарида мавзу муҳим бўлганидек, ғоявий мақсад ҳам аниқ. Адиб бу қиссани ёзишдан “мақсадим урушга лаънат ўқиш, ёш авлодни кишиларимизнинг ватанпарварлиги, мардлиги, қийинчиликларга бардоршлиги намунасида тарбиялашдан иборат”, деб айтган еди. Қиссани ўқиб чиқиб, ёзувчи ўз ниятига етганига қаноат ҳосил қилиш мумкин.
Асарда дўстлик, ҳалоллик, Ватанга садоқат улуғланган. Сотқинлик, хиёнат қилишлик, урушқоқлик қораланган.
Қиссанинг асосий қаҳрамонлари катта ёшдаги одамлар емас, аксинча, Серёжа, Irina ва Тарас номли 12-13 ёшли болалардир. Адиб ёш болаларни даҳшатли уруш ҳақидаги асарга бош қаҳрамон қилиб танлаш билан катта бир ҳақиқатни очиб берган: фашизмга қарши ҳаёт-мамот курашида мамлакатимиздаги катта-кичик ҳамма кишилар фаол иштирок етганликларини умумлаштириб кўрсатган. Қисса воқеалари марказида турган Серёжа, Ирина ва Тарас образлари ёш ватанпарларнинг типик вакиллари бўлиб, улар ўз ҳаётларини хавф остида қолдириб бўлса-да, жангчиларимизга, партизанларга ёрдам берадилар. Бу учала образ ҳам адибнинг болалар руҳиятини яхши билишини тасдиқлайди. Чунки ҳар учала образ ҳам болаларга хос тушунча, ҳаракат, завқ-шавқ ва характер билан таъинланган. Ёзувчи бу уч болага бирдек хос бўлган умумий хусусиятларни кўрсатиш билан бирга, уларнинг ҳар қайсисининг ўзига тегишли бўлган хусусиятларни ҳам очиб берган. Серёжа билан Irina ака-сингил. Уларнинг отаси жангчи, бобоси партизан, Серёжа бу билан фахрланади ва Есинларга муносиб авлод бўлишга интилади. Уларнинг дўсти Тараснинг тақдири еса бошқача. Тарас ватан хоини Герасимнинг ўғли. Лекин у отасига ўхшамайди. Тарас ватанпарварлик, мардлик руҳида тарбияланган. Ёзувчи Герасимнинг сотқинлигига Тараснинг ватанпарварлигини қарама-қарши қўйиб тасвирлайди ва ота учун бола жавобгар емас, деган ғояни олға суради.
“Дил амри” асари қизиқарли қилиб ёзилган. Асар сюжети ҳаётийдир. Воқеалар тасвирида сохталик ва ўринсиз муболаға йўқ. Адиб асар тили устида катта меҳнат қилган. Ана шунинг учун ҳам бу қисса китобхонларга естетик завқ-шавқ бағишлайди. Уларни езгулик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Демак, Шароф Рашидов ҳозирги замон ўзбек адабиётининг ривожига салмоқли ҳисса қўшган улкан адибларимиздан биридир. Унинг қисса ва романлари ўзбек адабиётидаги ҳаётбахш насрининг ўзига хос кўринишларидан бўлиб, уларнинг умумий ғоявий-бадиий савияси ўша даврларда яратилган кўп асарлар савиясидан асло қолишмайди. Бинобарин, адиб асарлари ёш авлодни езгулик руҳида тарбиялайди. Кези келганда шуни ҳам қайд етиш лозимки, Ш.Р.Рашидов вафотидан сўнг, унинг шахси ва ижоди асоссиз ҳолда қаттиқ қораланган еди. Ўзбекистон мустақил республика деб еълон қилинганидан кейин бу адолацизликка барҳам берилди. Адибнинг пок номи қайтадан тикланди.

счетчик посещений