Сабзининг шифобахш ҳусусиятлари

Бундан 4 минг йиллар муқаддам сабзи доривор ўсимлик сифатида, кейинчалик озиқ-овқат маҳсулоти сифатида кенг кўламда етиштирила бошлаган. Сабзининг иккита тури: ёввойи сабзи ва экиладиган сабзи мавжуд.
Экиладиган сабзининг илдиз мевасида турли витаминлар (Б1, Б2, ПП, C, К ва каротинлар), ферментлар,углеводлар, фитоенлар, фиофлуен, ликопинлар, кумаринлар бор. Mineral тузлардан калий, калсий, натрий, магниой, темир, фосфор, ёд кабиларни учратиш мумкин.
Абу Али ибн Сино ёввойи мева сабзи мевасини ва ўстириладиган сабзи барги билан мевасини сийдик ҳайдовчи дори сифатида ҳамда турли яраларни даволаш учун ишлатган. Илдизмевасини ичак оғриғи, сурункали йўтал ва плеври касалликларига даво қилган. Халқ табобатида сабзи сийдик ҳайдовчи, буйрак ва қовуқдаги тош, қумларни кеткизувчи омил сифатида тавсия этилади. Бунда жайдари сабзининг уруғлари яхши samara бериши таъкидланади. Илдизмевасидан ажратиб олинган шира ёки сутда қайнатилган ва майдаланган сабзи йўтал, овоз бўғилганида ҳамда авитаминоз ва камқонлик касалликларида берилади.
Сабзи одам ҳужайраларидаги оксидаланиш-қайтарилиши жараёнларини уйғунлаштиради, эт олишига ёрдам беради, углевод алмашинувини яхшилайди, енгил сурги вазифасини бажаради, овқат ҳазм бўлишини осонлаштиради, эмизикли аёллар сутини кўпайтиради.
Таркибида калий кўп бўлгани учун сабзи юрак-томир ҳасталикларини даволашда ҳам фойдаланилади.
Сабзи таркибидаги маъданли моддалар ёш болалар танасини мустахкамлаб, ўсиши учун ёрдам беради. Кўз нури ҳиралашганида ва камқонликда сабзидан кўпроқ ейиш керак. Шунингдек, тери куйганда сабзидан фойдаланилади. Саратон ҳасталигида еса сабзи шарбати ичиш тавсия етилади. Совуқ урганида, битиши қийин бўлган йирингли яра ва жароҳатларда ҳам қўлланилади. Бунинг учун лат еган жойларга сархил сабзи қирғичдан ўтказилган ҳолда қўйилади ёки шарбати билан ювилади. Сабзи шарбати билан яллиғланган томоқ ёки оғизни чайиш мумкин (стоматит, ангина). Сабзи фойдали ва тўйимли озуқадир. Танада йиғилиб қолган ортиқча ёғларни эритиш уни ҳилтлардан тозалаш ҳусусиятига эга. Сабзи асосида тайёрланадиган малхамлар даволовчи косметикада кенг қўлланилади.
Камқонлик ва кўз нурини тиклашда эрталаб ҳамда кечқурун овқатдан ярим соат олдин ярим пиёладан (100 мл) сабзи шарбати ичинг. Даволаш муддати бир ҳафта.
Сабзи шарбатини гастрит билан оғриган бемор эрталаб ва кечки овқатдан олдин бир ошқошиқ истеъмол қилиши керак.

счетчик посещений